Спорт | 23:16 / 29.01.2016
3295
1 дақиқада ўқилади

Хитой жамоаси Подольскига йилига 9 миллион евро маош таклиф қилди

Айни вақтда Туркиянинг "Галатасарой" клубида тўп сураётган германиялик тажрибали ҳужумчи Лукас Подольски ҳам фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин. Унга "Шанхай Шеньхуа" жамоаси раҳбариятининг қизиқиш билдирган. Бу ҳақида Bild нашри хабар берди.

Манбанинг ёзишича, Хитой клуби ўйинчи билан уч йиллик шартнома имзолашга тайёр.

Унга кўра, футболчи солиқлар ундириб олинганидан сўнг йилига 9 миллион евро маош олиш имконига эга бўлади.

Маълумот учун, 30 ёшли бу ҳужумчи "Арсенал"дан кетгач, "Интер"да 1 мавсум ўйнади ва 2015 йилнинг ёзида Туркияга келди. Жорий мавсумда у "Галатасарой" таркибида 17та ўйин ўтказиб, 8та гол урган ҳамда 4та голли узатма муаллифи бўлган.