Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: норвег лососи нархи унга талабнинг ошиши туфайли 30 йиллик максимум қийматига эришди
Экспорт қилинадиган норвег лососи нархи январь ойида 30 йиллик максимум қийматига эришди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.
Таъкидланишича, 2015 йилда лососни кўпайтириш рентабеллиги сезиларли яхшиланди, ваҳоланки 2014 йилда норвег аквафермаларига инқирозга юз тутиш хавф солаётган эди ва улар балиқни ўз таннархидан паст нархда сотишга мажбур бўлаётгандилар.
2015 йилда Норвегия рекорд даражадаги балиқ ва денгиз маҳсулотлари экспортини қайд қилди, жумладан 5,4 млрд долларлик лосось экспорт қилинди. Шу билан бирга талабнинг тикланиши охирги икки йил ичида Cargill Inc. ва Mitsubishi Corp. каби йирик инвесторларни жалб қилди.
2015 йилнинг октябридан лосось 53 фоизга қимматлашди. 17 январда бу балиқнинг бир килограми нархи 7,15 долларга баҳоланаётган эди, шундан кейин нархлар ошиши бироз сустлашди, чунки бозор иштирокчилари баланд нархлар талабнинг қайтишига олиб келишидан хавфсирашмоқда. 2014 йилда бир килограмм лосось нархи 3 доллар атрофида турган.