Жамият | 20:32 / 30.01.2016
14242
1 дақиқада ўқилади

Сардор Раҳимхон нима учун йиғлайди?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон “Даракчи” нашрига берган интервьюсида баъзан юрагини бўшатиб олиш учун йиғлаб туришини тан олди.

“Биласизми, кўз ёшидек самимий, беғубор нарса бўлмаса керак, - деди у. – Виждон азобидан қийналганда, кўнглингизни бўшатишни истаганингизда беминнат ёрдамчи. Шу сабабдан сира йиғлашдан уялиш керак эмас. Ёлғиз қолиб, юрагимни бўшатадиган дамлар бўлиб туради”.

“Шу дамда отам ёдимга тушиб кетди, - сўзида давом этди санъаткор. – Ўғил учун ота энг яқин инсон. У кишини йўқотгач, отамнинг қанчалик менга кераклигини ҳис қилдим. Отамни соғинганимда у кишининг келпагини қўлимга олиб, хаёллар уммонига шўнғиганча уни тўйиб-тўйиб ҳидлайман”.