Спорт | 08:12 / 31.01.2016
2967
1 дақиқада ўқилади

"Челси" 20 ёшли америкалик футболчи Мязгини харид қилганини эълон қилди

АҚШнинг "Нью-Йорк Ред Буллс" футбол клубининг марказий ҳимоячиси Мэтт Мязги Лондоннинг "Челси" клуби ўйинчисига айланди.

Лондонликлар 20 ёшли футболчи билан 4,5 йиллик шартнома тузишди.

Аввалроқ "Челси" футболчи учун 4 млн еврога яқин пул тўлагани маълум қилинганди.