Технология | 00:13 / 31.01.2016
5010
2 дақиқада ўқилади

Oppo компанияси "сэлфифон" намойиш қилди

Oppo компанияси ўрта нархдаги сегментга мўлжалланган F смартфонлари қаторини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу смартфонлар сифатли камералар билан жиҳозланади. Қатордаги биринчи камерафон F1 Ҳиндистонда сотила бошланди. Хитой компанияси апрелда унинг яхшиланган молификацияси F1 Plus’ни савдога чиқаради.

F1 ташқи кўриниши A35 моделига ўхшаш. Янги қурилма 13 Мпли асосий, селфи ва видеочат учун 8 Мпли фронтал камераси билан ажралиб туради. Смартфонда суратларни қайта ишлаш учун мўлжалланган дастурлар, жумладан автопортретларни ишлашга мўлжалланган Beautify 3.0 ва фотосуратларга турли фильтрларни қўллашга имкон берувчи PureImage 2.0 дастурлари ўрнатилган.

F1’нинг қолган кўрсаткичлари қуйидагича: 5 дюймли HD-дисплей, Qualcomm Snapdragon 616 процессори, 3 Гбайт тезкор хотира, 2500 мА-соат сиғимга эга аккумулятор ва 16 Гбайтли флеш-хотирага эга. Смартфон иккита SIM-карта билан ишлай олади, корпуси қалинлиги 7,25 мм дан ошмайди. F1 Plus модели эса 5,5 дюймли экран ва 4 Гбайт тезкор хотира билан таъминланади.

F1 Plus биринчи бўлиб Ҳиндистонда сотувга чиқарилди. Бу ерда смартфонни 15990 рупийга (235 доллар) сотиб олиш мумин. Европада эса 299 евродан сотилади. F1 Plus модели эса 400 долларга баҳоланди.