Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик актёр Андрей Гайдулян саратон хасталигини енгиб чиқди
“Универ” ва “Сашатаня” сериаллари орқали машҳур бўлган россиялик актёр Андрей Гайдулян саратондан даволаниш курсини якунлади. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
“Худога шукур, сизларнинг, дуоларингиз ва яхши тилакларингиз шарофати билан, шифокорлар, яхши ва жуда яхши инсонлар туфайли биз даволанишни тугадик ва Москвага қайтдик”, - дейилади хабарномада.
Бир муддат илгари унинг саратонга чалингани маълум бўлганди. Аммо у ҳали ёш бўлгани боис бутунлай соғайиб кетиш имконияти мавжуд эди. “Бу ҳаётимнинг ҳайратланарли ярим йили бўлди”, - қўшимча қилди актёр.