Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2015 йилда Қирғизистонга импорт ҳажми 59,3 фоизга қисқарди
2015 йилда Қирғизистонга импорт ҳажми 59,3 фоизга қисқарди. Бундай маълумотлар Қирғизистон Давлат божхона хизмати ялпи йиғилишида ўқиб эшиттирилди.
Ўтган йил натижаларига кўра мамлакатнинг импорт ҳажми 3 млрд 393,8 млн долларни ташкил қилган. Бу 2014 йилдагидан 2 млрд 326,8 млн сомга камроқни ташкил қилган. 2015 йилда Қирғизистонга вазн кўринишида 4 млн 514,9 минг тонна юк олиб кирилган.
"Учинчи давлатлардан Қирғизистонга маҳсулотлар импорти пул кўринишида 2015 йилда 2 млрд 138,4 млн долларни ташкил қилган ва бу 2014 йилдагига нисбатан 65,6 фоиз ёки 1 млрд 122,9 млн сом камроқни ташкил қилган. Бу тенденция Евроосиё иқтисодий иттифоқи учун хос бўлмоқда. Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, учинчи давлатлардан 2015 йилнинг январь-ноябрь ойларида импорт ҳажми 186,6 млрд долларни ташкил қилган. 2014 йилга нисбатан импорт ҳажми 35,9 фоизга ёки 104,4 млрд долларгача қисқариб кетган", дейилмоқда ҳисоботда.