Жамият | 14:44 / 12.02.2016
19719
1 дақиқада ўқилади

“Асака” банки раҳбари қаллобликда айбланиб ҳибсга олинди

Ўзбекистондаги иккинчи энг йирик банк – “Асака” бошқаруви раиси Қаҳрамон Орипов валюта жиноятларида айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар берди Бош прокуратура вакили.

“Орипов валюта жиноятлари ва жиноий даромадлар легализацияси билан боғлиқ жиноий иш билан боғлиқ равишда ҳибсга олинди”, - унинг сўзларини келтиради Sputnik агентлиги.

Айтилишича, прокурорлик тафтиши чоғида банкнинг валюта-кредит операциялари билан шуғулланувчи икки топ-менежери ишдан бўшатилган. Айни пайтда улар бу иш бўйича гувоҳ сифатида қатнашмоқда.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон ҳукумати Ориповни лавозимидан озод қилгани маълум бўлган эди.