Жаҳон | 00:47 / 24.02.2016
3427
1 дақиқада ўқилади

Бельгия Франция билан чегарасида вақтинчалик назорат киритди

Бельгия Франция билан чегарасида мамлакатга муҳожирлар оқими кўпайишидан хавотирланиб, вақтинчалик назоратни йўлга қўйди.

Бу ҳақда Бельгия ички ишлар вазири Ян Ямбон маълум қилди. Ямбоннинг айтишича, Ла-Манш туннели яқинидаги Каледаги лагерни тарк этаётган муҳожирларнинг мамлакатга киришига йўл қўймаслик мақсадида 290 нафар полициячи чегара бўйлаб навбатчилик қилиши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ Дания муҳожирлар сабабли чегара назоратини кучайтираётгани маълум қилинганди.