Жаҳон | 18:55 / 15.03.2016
3037
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг нуфузли миллениаллари рўйхати эълон қилинди

Британиянинг The Guardian нашри томонидан тузилган ва 15 март куни омма эътиборига ҳавола этилган дунёнинг энг нуфузли миллениаллари (20 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар) рўйхатининг энг биринчи поғонасини Корея халқ демократик республикаси раҳбари 33 ёшли Ким Чен Ин эгаллади.

Иккинчи ва учинчи поғоналарга эса Facebook ихтирочиси 31 ёшли Марк Цукерберг ва 22 ёшли қўшиқчи Жастин Бибер лойиқ кўрилган.

Рейтингда, шунингдек, Саудия Арабистони мудофаа вазири 30 ёшли Муҳаммад ибн Салмон, 34 ёшли қўшиқчи Бейонс, 35 ёшли америкалик телеюлдуз Ким Кардашьян, 29 ёшли қўшиқчи Леди Гага ҳам қайд этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров