Жаҳон | 11:48 / 18.03.2016
1820
1 дақиқада ўқилади

Дональд Трампнинг ўғлига шубҳали йўлланма юборишди

18 март куни АҚШ президентлигига даъвогар Дональд Трампнинг ўғли почта орқали шубҳали оқ кукун қабул қилган.

ABC телеканалининг хабарига кўра, йўлланма миллиардернинг 32 ёшли ўғли истиқомат қилувчи Нью-Йоркнинг марказий қисмидаги уйга етказилган.

Нью-Йорк полициясининг гувоҳлик беришига қараганда, шубҳали мактуб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганилмоқда ва воқеа натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров