Жаҳон | 18:33 / 22.03.2016
2157
1 дақиқада ўқилади

Аун Сан Су Чжи Мьянма ТИВга бошчилик қилиши мумкин

Нобель мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи Мьянманинг ташқи ишлар вазири бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда жаҳон ОАВи.

Янги президент Тхин Чжо томонидан парламентга тақдим этилган 18 даъвогарлар рўйхатида унинг исми ҳам мавжуд.

Аввалроқ, ёзувчи ва профессор Тхин Чжо мамлакатнинг президенти этиб сайланган эди.

Аун Сан Су Чжи Мьянманинг энг машҳур сиёсат арбобларидан бири ҳисобланади, лекин қонун бўйича у президент бўла олмайди. Таҳлилчилар унинг ҳукумат алмашганидан сўнг давлатда ҳеч қандай лавозимни эгаллашини кутишмаган эди. Аммо энди унинг мамлакат бош дипломати лавозимини эгаллашининг катта эҳтимоли мавжуд.