Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалидаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужумда 73 нафар ҳарбий ҳалок бўлди
Жангарилар ҳарбий юк машиналари, қуроллар ва ўқ дорилар заҳирасини эгаллаб олишган.
Press TV ахборот манбасининг маълумотларига кўра, "Аш-Шабаб" террорчилик ташкилоти жангариларининг ҳужуми ана шундай аянчли натижа билан тугаган. Хабарда айтилишича, жангарилар Сомали пойтахти Могадишодан 40 км узоқликдаги ҳарбий базага ҳужум қилишган. Мамлакат ҳарбий маъмури жангариларнинг ҳужумини тасдиқлаган бўлса-да, қурбонлар сонига ойдинлик киритмаган.
Ҳукумат расмийлари эса аксинча, жангарилар ҳужуми қайтарилгани хусусида баёнот беришди. Бундан аввалроқ, Сомалидаги Америка армияси ҳарбий дрони воситасида "Аш-Шабаб" террористик гуруҳи лагерига берилган авиазарбалар натижасида 150 нафардан ортиқ жангари ўлдирилгани хабар қилинган эди.