Жаҳон | 12:52 / 29.03.2016
1938
1 дақиқада ўқилади

Миср самолётини гаровга олган шахс хорижликлар ва экипаж аъзоларидан бошқа барчани қўйиб юборди

Александриядан Қоҳирага учаётган самолётни гаровга олиб, Кипрдаги Ларнака аэропортига қўндирган шахс ундаги барча мисрлик йўловчиларни қўйиб юборган. Бу ҳақда Egypt Air хабар берди.

Самолёт бортида айни вақтда экипажнинг 7 нафар аъзоси ва 4 нафар хорижлик қолаётгани айтилмоқда.

Бундан олдинроқ, Рейтер агентлиги хабарида самолётга чиққанларнинг 8 нафари буюк британиялик, 10 нафари америкалик экани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Мисрда маҳаллий вақт билан соат 8:30да номаълум шахс А-320 йўловчи самолётини гаровга олгани маълум бўлди. Самолёт Александриядан Қоҳирага рейсни амалга ошираётган эди. Унинг бортида жами 81 киши бўлгани айтилганди.