Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:31 / 31.03.2016
2023
1 дақиқада ўқилади
Дамашқда теракт содир бўлиб, камида 10 киши ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади
Синьхуа агентлиги 31 март кунининг иккинчи ярмида Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида содир этилган портлаш туфайли камида 10 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.
Хабарда бу портлаш қай тариқа юз бергани айтилмади. Шунингдек, қурбонларнинг ва жароҳатланганларнинг аниқ сони келтирилмади.
Кейинроқ, Дамашқ полицияси бу маълумотни тасдиқламади.