Ўзбекистон | 01:31 / 01.04.2016
2653
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон ТИВда янги вазир ўринбосари тайинланди

Хусейнов Музаффар Махмуродович Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Тожикистон Республикаси ҳукуматининг мазкур қарори 2016 йилнинг 29 март санасида имзоланди.

Аввалари Хусейинов М.М. бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси ва Малайзияда Тожикистон Республикасининг Фавқулотда ва мухтор элчиси вазифаларини ўтаб келган.