Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:45 / 08.04.2016
2139
1 дақиқада ўқилади
Путин ва Назарбоев Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилди
Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон мулоқоти чоғида Россиянинг Тоғли Қорабоғ можароси бўйича воситачилик қилиши масаласи ҳақида гаплашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.
“Сўнгги кунларда Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари билан ўтказилган телефон мулоқотларини ҳисобга олиб Тоғли Қорабоғ доирасидаги воқеалар ривожи тўғрисидаги фикрлар алмашинуви давом эттирилмоқда”, -дейилади хабарда.
Бундан ташқари, икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди.