Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Яқин Шарққа B-52 бомбардимончи самолётларини юборди
АҚШ Қатардаги ҳарбий авиабазасига B-52 русумидаги стратегик бомбардимончи самолётларни юборди. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида маълум қилинишича, самолётлар ИШИД жангариларига қарши операцияларда иштирок этади. Шу билан бирга, Пентагон шу кунгача жангариларга зарба беришда қўлланган В-1 самолётларини ортга чақиртириб олмоқда.
“B-52 самолётлари бизнинг ИШИДга қарши босим кўрсатиш ва келажакда исталган вазиятда минтақани ҳимоя қилиш истагимизни намойиш қилади”, деб айтди АҚШ ҲҲК генерал-лейтенанти Чарльз Браун.
Яқин Шарққа юборилган самолётларнинг аниқ сони хавфсизлик нуқтаи назаридан маълум қилинмади.
B-52 самолёти ядровий қурол олиб юра олади. Бу самолётдан АҚШда 60 йилдан кўпроқ вақт давомида фойдаланиб келинади. АҚШ ҲҲК охирги марта Яқин Шарқда бу самолётларни 25 йил аввал – Форс кўрфазидаги уруш вақтида жойлаштирган эди.