Жаҳон | 10:01 / 09.04.2016
1895
1 дақиқада ўқилади

Хитой шарқида рўй берган ЙТҲ натижасида саккиз киши ҳалок бўлди

Шарқий Хитойнинг Шаньдун провинциясида автобуснинг иккита юк машинаси билан тўқнашуви натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, 17 нафари эса жароҳатланди. Бу ҳақда Циндао шаҳар полицияси ўзининг Weibo’даги микроблогида маълум қилган.
Жароҳат олганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. Хабар қилинишича, улардан бирининг аҳволи жуда оғир, қолганлар эса енгил жароҳат олган. Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборган.