Жаҳон | 14:09 / 11.04.2016
1953
1 дақиқада ўқилади

G7: Сурия янги ҳукуматга муҳтож

Сурия айни дамда барча томонларнинг манфаатларини ифодоловчи янги ҳукуматга муҳтож. Бу ҳақда Хиросимада мамлакатлар ТИВ бошлиқлари ўртасида ўтган икки кунлик мажлис якунида айтиб ўтилди.

"Сурия мамлакатни қайта тиклашга уринаётган ва террорчиларга қарши курашаётган аҳолини ҳимоя қилувчи янги ҳукуматга муҳтож”, — дейилади ҳужжатда.