Жаҳон | 08:31 / 13.04.2016
1981
1 дақиқада ўқилади

Покистонда автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Файсалабад шаҳри яқинида автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Dunya News нашри.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, шунингдек, 15 киши жароҳат олди, улардан кўпчилигининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда. Ҳаммаси бўлиб автобусда 50 га яқин йўловчи бўлган.

Полиция берган дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга автобус ҳайдовчисининг тезликни оширгани сабаб бўлган, у ҳам ҳалок бўлган.