Спорт | 00:28 / 14.05.2016
7884
1 дақиқада ўқилади

Косово футбол федерацияси ФИФАнинг 210-аъзосига айланди

Халқаро футбол федерацияси конгресси (ФИФА)да Косово футбол федерациясини ташкилот аъзолари таркибига қабул қилиш бўйича овоз бериш жараёни ўтказилди. 
Косово футбол федерациясининг аризаси 81 фоизли овоз билан қабул қилинди ва ФИФАнинг 210-аъзосига айланди. Аввалроқ, Косово футбол федерацияси  Косово УЕФА таркибига кирган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид