Спорт | 20:35 / 23.05.2016
4417
1 дақиқада ўқилади

Ҳуммельс «Бавария» билан 5 йиллик шартнома тузди

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси собиқ сардори Матс Ҳуммельс расман «Бавария» футболчисига айланди. Бу ҳақда мюнхенликлар жамоаси расмий сайти хабар тарқатди.

Клублар ушбу 27 ёшли футболчининг трансфери ҳақида 2 ҳафта олдин хабар қилишган, бугун эса футболчи билан 5 йиллик шартнома тузилган.

Футболчи 2008 йилдан буён дортмундликлар жамоаси сафида ўйнаб келаётганди.

Томонлар шартноманинг молиявий жиҳатларини ошкор этишмаган. Футболчининг янги жамоасидаги маоши миқдорига ҳам аниқлик киритилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш