Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистоннинг биринчи президенти Каҳҳор Маҳкамов вафот этди
Фото: Wikipedia
Тожикистоннинг биринчи президенти Каҳҳор Маҳкамов 8 июнда 85 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Сиёсатчи узоқ давом этган касалликдан кейин вафот этди.
Маҳкамов билан видолашиш ва дафн маросими Душанбеда 9 июнда бўлиб ўтади. У "Сари Осиё" қабристонига дафн этилади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Каҳҳор Маҳкамов – Собиқ иттифоқ ва тожик сиёсий ва давлат арбоби, Тожикистон ССР взирлар кенгаши раиси, Тожикистон Компартияси МҚ биринчи котиби, Тожикистон ССР Олий кенгаши раиси, Тожикистоннинг биринчи президенти.
Маҳкамов 1990 йил 30 ноябрда умумхалқ сайловида президент этиб сайланган. 1991 йил 31 августда ўз лавозимидан кетган. У истеъфога кетгач Тожикистон парламентининг умрбод аъзоси ҳисобланган. Маҳкамов, шунингдек, Тожикистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқидаги вакили ҳамда бу иттифоққа аъзо давлатлар кирувчи иқтисодий сиёсат бўйича комиссия раиси бўлган.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024