Жаҳон | 14:31 / 10.06.2016
7042
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ким Чен Ин тамакига қарши ташвиқотни бузди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин, мамлакатда чекишга қарши расмий ташвиқот олиб борилаётганига қарамай, жамоат жойида сигарет чекаётганда қайд этилди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали. 

Ким Чен Иннинг қўлида сигарета ушлаб тургани акс этган сурати, унинг  Пхеньяндаги болалар лагерига ташрифи чоғида олинган.

ОАВ эса май ойида Шимолий Корея етакчиси чекишни ташлагани тўғрисида эълон қилган эди.