12:13 / 27.06.2016
7571

Украина собиқ бош вазири Арсений Яценюк Вашингтонга йўл олди

Украина республикаси собиқ бош вазири Арсений Яценюк 27 июндан 30 июнгача, Вашингтонга сафар қилади, деб хабар қилинмоқда "Халқ фронти" партияси расмий сайтида. 

Қайд этилишича, ушбу ташриф Оқ уй маъмурияти таклифига биноан амалга оширилади. У, "Яценюк ҳукумати даврида бошланган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланади". Бундан ташқари, халқаро хавфсизлик ҳамда "Россия агрессиясига қарши жаҳон ҳамжамияти ўрнини мустаҳкамлаш» борасида фикр алмашилади.

Яценюк Вашингтонга сафари доирасида АҚШ савдо вазири Пенни Притцкер ва молия вазири Жейкоб Лью билан учрашади. Шунингдек, сенаторлар Ричард Дурбин, Роберт Коркер ва Жон Маккейн билан мулоқот ўтказади. 

28 июнда эса, Яценюк АҚШ вице-президенти Жозеф Байден билан учрашади. 
 

Top