Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мерседес» шиналарни сув билан совутиш тизими учун патент олди
Таркибида Mercedes-Benz компанияси ҳам бўлган Германиянинг Daimler концерни, Буюк Британияда шиналарни сув ёрдамида совутиш ёки иситиш тизимини патентлаштирди, деб хабар қилмоқда AutoGuide нашри.
Бу мақсадда фойдаланиладиган сув махсус идишда сақланади. Сенсорлар резина ҳароратини назорат қилиб, зарур бўлганда 3та махсус пуркагич воситасида суюқликни шина юзасига пуркайди. Бу машинанинг тез юриши ва жазирама ҳавода шиналарни исиб кетишдан сақлайди.
Бундан ташқари, тизим совуқ ҳаво мавсумида шиналарга иссиқ сув пуркаш билан музлаш ва шина ичидаги ҳаво босимининг тушиб кетишига имкон бермайди.
Суюқлик идиши ёмғир ва қор ёғиши вақтида олд ёки орқа ойналардан тушадиган сув билан автоматик тўлиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
14:30 / 16.12.2025
Немис бизнеси Украинага ёрдамни Германия буюртмалари билан боғламоқчи
12:24 / 16.12.2025
Германия Украинага инвестиция киритиш бўйича янги дастурни бошлаяпти
11:55 / 16.12.2025
Украина Германияда жанговар дронлар ишлаб чиқаришни бошлаяпти
11:42 / 16.12.2025