Фан-техника | 18:25 / 01.07.2016
9149
1 дақиқада ўқилади

Блогер оддий iPhone қурилмасини iPhone 7'га айлантирувчи кўрсатмани тақдим этди

PeripateticPandas номи остидаги YouTube видеоплатформаси фойдаланувчиси iPhone 6s смартфонини қандай қилиб сентябрь ойида намойиш қилинадиган янги iPhone 7'га айлантириш мумкинлиги акс этган йўриқномани тақдим этди.

Ролик муаллифи роликни яратиш учун навбатдаги Apple смартфонининг айрим қисмлари ҳақидаги маълум манбалардан илҳом олди. Гаджетни «йиғиш» учун блогер дрилл, канцелярия пичоғи, текислаш жиҳози ва бошқа асбоблардан фойдаланди. 

Кўрсатма 10 босқичдан иборат. Уларда блогер 3.5 мм улагични кавшарлаш, дрилл ёрдамида қандай қилиб, пармалаб қўшимча тешик, иккинчи динамика очиш, корпуснинг орқа томонида иккинчи камерани ёпиштириш кераклигини кўрсатиб ўтган.

Шунингдек, у қурилма корпусини бўяди. ОАВ хабар қилишича, янги iPhone Deep Blue ва Space Black каби рангларда чиқади. Муаллиф барча иш жараёнини кўприк устида амалга оширди.