Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик ихтирочи "ҳамма томонга йўналувчи" автомобиль ғилдиракларини яратди
Британиялик Вильям Лиддиард машинага исталган йўналишда ҳаракатланиш имконини берувчи автомобиль ғилдиракларини яратди. Toyota Echo купе базасида прототип ишини намойиш қилувчи видеотасма ихтирочининг YouTube каналида тақдим этилди.
Лиддиарднинг таъкидлашича, у кашф қилган янги ғилдиракларини ўрнатиш учун ҳеч қандай махсус модернизация талаб этилмайди. Британиялик ихтирочи ғилдирак ҳар қандай йўл ва об-ҳаво шароитларига тўғри келишини, шунингдек у стандарт ғилдираклардаги асосий хусусиятларга эга эканлигини маълум қилди.
"Ҳамма томонга йўналувчи" ғилдираклар технологиясига доир маълумотлар сир тутилмоқда. Видеодаги автомобиль махсус драйв билан таъминланганлиги кўрсатилган.
Британиялик ихтирочи унинг кашфиёти келажакда оммавий йирик компания билан ҳамкорлик қилишига умид билдирмоқда.
Мавзуга оид
20:47 / 05.12.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
14:29 / 16.11.2025
Even Realities янги G2 ақлли кўзойнакларини тақдим этди
19:50 / 09.11.2025
Neuralink бемори самолётни фикр кучи билан бошқарди
22:35 / 03.11.2025