Чехия президенти ЕИ ва НАТОдан чиқишга доир референдум ўтказишни таклиф қилди
Чехия президенти Милош Земан мамлакатнинг ЕИ ва НАТОдаги келажагига доир референдум ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақида ТВЦ телеканали хабар қилди.
"Мен ЕИдан чиқиш учун овоз бераётганлар билан ҳамфикр эмасман, лекин улар ўз фикрларини билдира олишлари учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Бу гаплар НАТОга ҳам тегишлидир", - дея маълум қилди Земан.
Чехия Конституциясига мувофиқ, мамлакат президенти референдум чақириш ҳуқуқига эга эмас, уни ўтказиш учун мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартириш киритиш керак. Манбага кўра, Земан жамиятга етарлича таъсир ўтказа олади, чехиялик фуқаролар эса евроскептик ҳисобланади.
Ижтимоий фикр сўровлари шуни кўрсатадики, 2016 йилнинг апрелида Чехиянинг ЕИга аъзолигидан 25 фоиз респондентларгина мамнун бўлишган, бир йил аввал эса бу кўрсаткич 32 фоизни ташкил қилган.
Мавзуга оид
13:14 / 25.12.2024
El Pais: Киев ЕИдан украиналик қочқинларга тўловларни қисқартиришни сўрамоқда
16:03 / 20.12.2024
ЕИнинг 15 та давлати сурияликларнинг бошпана сўровини кўриб чиқмаяпти
15:42 / 20.12.2024
Ўзбекистонлик кадрларни Чехияда ишга жойлаштириш бошланади
15:01 / 20.12.2024