Жаҳон | 11:30 / 01.07.2016
3321
1 дақиқада ўқилади

Италия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида иш бошлайди

БМТ Бош Ассамблеясида Италия ташкилот Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида 2017 йилнинг 1 январидан иш бошлаши ҳақида маълумот берилди. Мамлакат овоз бериш жараёнида мамлакат Бош Ассамблеядаги 193 та давлатнинг учдан икки овозини тўплашга муваффақ бўлган.

Ундан олдин БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессияси раиси Могенс Люккетофт Ғарб давлатлари гуруҳи уни Италиянинг бу борадаги рақиби бўлмиш Нидерландия ўз номзодини олиб ташлагани ҳақида ёзма хабардор этишгинини маълум қилган эди.

Италия ва Нидерландия ташқи ишлар вазирлари Паоло Жентилони ва Берт Кундерс ҳар икки мамлакат бир хил – 95 фоиз овоз йиғишганини эълон қилди. “Жентльменча келишув”га мувофиқ Италия Хавфсизлик Кенашининг доимий бўлмаган аъзоси сифатида 2017 йилдан бошлаб иш юритадиган бўлди.