Жамият | 23:09 / 01.07.2016
6712
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди
Тожикистоннинг марказий қисмида 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берган.
Ер ости қимирлашининг эпимаркази Гарм аҳоли яшаш манзилидан 27 км жануби-шарқда ва пойтахт Душанбедан 165 км шарқда қайд этилди. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда деб белгиланди.
Жабрланганлар ва вайронагарчилик ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.