13:53 / 09.07.2016
14514

Қозоғистон ҳукуматини эгаллаб олишга уриниш бўйича тергов ишлари поёнига етди

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг хабар қилишича, тадбиркор Тўхтар Тулешовга нисбатан тергов жараёни якунланган. У, мамлакат  ҳокимиятини куч ишлатиш йўли билан эгаллаб олишга уринганликда гумон қилинаяпти. 

Тергов маълумотларига кўра, Тулешов ўзининг ғаразли режасини амалга ошириш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари, қуролли кучлар ҳарбий қисмлари қўмондонлигининг собиқ ва амалдаги раҳбарлари орасидан тарафдорлар қидирган. 

Бундан ташқари, Тулешов ва унинг гумашталари трансмиллий жиноий жамиятни молиялаштириш, уюшган жиноий гуруҳни бошқариш, қотилликлар, одамларни ўғирлаш ва босқинчиликларни ташкил этишда айбланмоқда. 

Тадбиркор, 30 январь куни, полициянинг  Чимкентда ўтказган махсус амалиёти чоғида қўлга олинган эди. 


 

Top