Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:45 / 11.07.2016
5300
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Ироқдаги ҳарбийлари сони оширилишини маълум қилди
Фото: Reuters
Пентагон раҳбари Эштон Картер Ироққа ИШИДга қарши кураш доирасида яна 560 нафар америкалик ҳарбий юборилиши ҳақида маълум қилди.
Reuters агентлиги тарқатган хабарга кўра, ҳарбийлар Ал-Кияр авиабазасига жойлаштирилади. Шу тариқа, Ироқдаги америкалик ҳарбий хизматчилар сони 4650 нафарга етади.
Апрель ойида Ироққа 200 нафар америкалик ҳарбий жўнатилиши ҳақида маълум қилинганди.