Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда сув тошқини қурбонлари сони 237 нафарга етди
Фото: EPA
Хитойдаги сел ёмғирлари ва сув тошқини натижасида 237 нафар киши вазият қурбони бўлди, яна 93 киши изсиз йўқолди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди.
Ҳукумат маълумотларига кўра, табиий офат натижасида умумий ҳисобда 60,8 миллион киши жабр кўрган. Талофатдан кўрилган иқтисодий зарар 146,98 миллиард юанга (21,99 миллиард доллар) етди.
Хитойнинг турли ҳудудларида июнь ойи охиридан бери кучли ёмғирлар давом этмоқда. Ёғингарчиликнинг кўплиги сув тошқини ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Янцзи дарёси ҳовузларидаги қатор ҳудудларда фавқулодда қийин вазият юзага келди. Ҳукумат маълумотига кўра, табиий офатлардан умумий ҳисобда мамлакатнинг 1,5 минг тумани жабр кўрган.
Хитой ҳукумати сув тошқинидан жабр кўрганларга ёрдам сифатида 560 миллион юань ажратди.
Мавзуга оид
07:30 / 17.12.2025
Инфографика: Хитой ва Ҳиндистон армияси — ким кучлироқ?
17:58 / 16.12.2025
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
12:57 / 15.12.2025
Хитой Ўзбекистонни ортда қолдириб Қозоғистонга мева-сабзавот экспорт қилиш бўйича етакчига айланди
19:48 / 13.12.2025