17:29 / 14.07.2016
15393

iPhone 7 қурилмасига доир янги тафсилотлар

Apple ўз қурилмалари дизайни қалинлигини мунтазам равишда қисқартириб боришга урғу беришдан воз кечишга қарор қилганга ўхшайди. Бу ҳақида Вести Hi-tech нашри маълум қилди.

iPhone 6s қурилмаси iPhone 6'дан бир неча миллиметрга қалинроқ, энди iPhone 7 ҳам "тўлишса" ажаб эмас. Сўнгги маълумотларга кўра, янги қурилманинг қалинлиги 7,15 миллиметрдан иборат бўлади, iPhone 6s эса - 7,1 миллиметр. 

Apple смартфони батарея сиғими ҳажми эвазига "тўлишади". Компания муҳандислари аккумуляторларнинг энергосиғимини унинг ҳажмини ўзгартирмай оширишга ҳаракат қилишса-да, кўзланган кўрсаткичларга эришиб бўлмаяпти. 

"iPhone 7 қурилмасининг батареяси - 1960 мАч, iPhone 6s'ники эса - 1715 мАч", - дея ёзиб қолдирди компания сирлари билан  яқиндан таниш бўлган Стив Хеммерстоффер. 

Янги A10 процессори кучлироқ бўлиб, у энергияни аввалги қурилмага қараганда фаолроқ сарфлайди.

Бугун @OnLeaks iPhone 7 қурилмасининг уч хил рангдаги - кумуш, тилла ва пушти тилла рангдаги янги суратлари билан бўлишди. Шуниси қизиқки, янги қурилмалар орасида одатий тўқ кулранг ёки космик қора ранглиси йўқ. 

iPhone 7 ҳақида тасдиқланмаган маълумот - тақдим этилган суратлар ва маълумотларга кўра, Apple'нинг янги смартфони нафақат қулоқчинлар улагичидан, балки овозсиз режимга қўйишни амалга оширадиган тугмадан ҳам холи бўлади. Эҳтимол энди бунинг учун бошқарув пунктидаги дастурдан фойдаланишларига тўғри келар. 

Top