22:43 / 16.07.2016
9322

АҚШ ҳарбий самолётлари “Инжирлик” авиабазасидан уча олишмаяпти

Пентагонда АҚШ ҳарбий самолётлари “Инжирлик” авиабазасидан уча олмаётгани ҳақида маълум қилишди. Улар Туркия ҳукуматидан “тезроқ” бу масалани ҳал этиб беришларини сўрамоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилган.

“Айни пайтда АҚШ марказий қўмондонлиги кампаниядаги ҳар қандай самарага эришиш учун ИШИДга қарши ҳаво операциялари парвозини амалга ошириш ниятида”, - деди Пентагон вакили Питер Кук.

Унинг қўшимча қилишича, база ўз манбасидаги электр қувватидан фойдаланишда давом этмоқда. Туркия томони базага электр қуввати беришни тўхтатиб қўйган эди.

Top