Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия бош вазири: «Журналистлар, сизлар ҳақиқий ватанпарварлик кўрсатдингиз»
Фото: BBC
Туркия бош вазири Йилдирим Биноли кеча тунда бўлиб ўтган давлат тўнтаришига уриниш ҳақидаги саволларга жавоб бериш учун уюштирилган матбуот анжуманида қатнашмоқда. Конференция ҳозиргина бошланди.
Сўзи аввалида Йилдирим журналистлар ва ижтимоий тармоқларда аслида нима содир бўлганини ёритиб борганларни ҳақиқий ватанпарварлар деб атади.
«Биз учун жуда оғир тун бўлди. Мамлакат жар ёқасидан чиқиб кетди. Биз Яратганнинг кўмагида барчасини енгиб ўтдик. Шу ўринда журналистлар ва воқеаларни ижтимоий тармоқларда ёритиб борганларга мурожаат қилишни хоҳлайман.
Сиз ҳақиқий ватанпарварлик кўрсатдингиз. Дунё аслида қандай воқеалар бўлаётганини кўриши керак. Улар ўз мақсадларига ета олишмайди. Халқим, байроғимизни қадрласангиз, кўчаларга чиқинг ва мамлакатни қўллаб-қувватланг»,- дейди Биноли.
Унинг таъкидлашича, ҳозиргача 2839 нафар ҳарбий қўлга олинган.
Мавзуга оид
20:31 / 13.11.2025
ЮНЕСКО Бош конференция юқори даражада ўтказилгани туфайли Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди
08:05 / 30.09.2025
Ўзбекистон Аксилкоррупция ташаббуси аъзосига айланди
09:56 / 12.07.2025
Украинани тиклаш: конференцияда 10 млрд евро ваъда қилинди
09:48 / 17.06.2025