Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ 70 ёшгача ўлимга сабаб бўлувчи асосий омилларни маълум қилди
Юрак етишмовчилиги, саратон, ўпка касалликлари ва қандли диабет 70 ёшгача бўлган инсонлар орасида энг кўп ўлимга олувчи касалликлар ҳисобланади. Бу ҳақда, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботида сўз юритилган.
"Глобал миқёсда ушбу тўрт турдаги юқумли бўлмаган касалликлар 70 ёшгача бўлганлар орасида энг кўп ўлимга олиб борувчи хасталиклар бўлиб қолмоқда. Шу билан барқарор ривожланишга тўсқинлик қилаяпти ", - дейилади ташкилотда. Унда қайд этилишича, "умуман дунё бўйлаб юз берадиган ўлим ҳолларининг 70 фоизига юқумли бўлмаган касалликлар сабаб бўлмоқда. Уларнинг аксарияти, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда рўйхатга олинади".
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларига кўра, айрим мамлакатлар юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашда сезиларли ўсишга эришган. Бунда, чекиш ва алкоголли ичимликлар ичишни суиистеъмол қилишга барҳам бериш баробарида соғлом овқатланишни тарғиб қилиш ҳам ёрдам берган. Бироқ, булар юқумли бўлмаган касалликлардан ўлим ҳолларини ҳозирча айтарли камайтираётгани йўқ, деб қайғуради ЖССТ.
Мавзуга оид
19:22 / 31.01.2026
Ўзбекистонда АҚШ олимлари билан саратонни эрта аниқлаш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
07:21 / 31.01.2026
Саратондан ўлим нега кўпайди? 1980–2021 йиллардаги динамика
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
18:06 / 29.01.2026