Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия ЕИ бозорини Хитойдан ҳимоя қилмоқчи

Google image
Европа комиссияси ЕИнинг аксилдемпинг қонунчилигига ўзгартишлар киритишни илгари суради. Хитой ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти) аъзоси сифатида бозор иқтисодиётига эга давлат мақомини олгач, Европа бозорида маҳсулотлар нархини қасддан арзонлаштириб сотиши (деминг)га қарши чора сифатида Европа қонунчилиги кучайтирилади, деган бандлик, иқтисодий тараққиёт, сармоя ва рақобат масалалари бўйича ЕК вице-президенти Юрки Катайнен.
Расмий Пекин, ХХР 2016 йил 11 декабридан бошлаб, мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши тўғрисидаги ҳужжат бандидан келиб чиққан ҳолда, ўз-ўзидан бозор иқтисодиёти мақомига эга бўлишини таъкидлаб келади.
Катайненнинг айтишича, Хитой бозор иқтисодига асосланган давлат ёки йўқлигига ойдинлик киритиш бугунги кун мавзуси эмас. Чунки, ЕИ Хитойни шундай давлат сифатида тан олишга тайёр эмас.
Хитойдаги ишлаб чиқариш қувватларининг ортиқчалиги баробарида, Европа аксилдемпинг қонунларини Хитойга нисбатан жорий қилишда мураккабликлар вужудга келиши мумкин. Бундан ташқари, Европа ўз бозорини Хитой маҳсулотларига очиши ортидан 3,5 млн иш ўрнини йўқотиши тахмин қилинмоқда. Аммо, шу билан бирга, Хитойнинг йирик савдо ҳамкори ҳисобланган ЕИ Хитой бозорига бемалол кириш имконига эга бўлади.
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

14:07 / 12.07.2025
Мерц Украинанинг тикланиши учун зарур шартларни санаб ўтди

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

21:44 / 11.07.2025