Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирғали автомобиль бозорида ФВВнинг тактик-ўқув машқлари ўтказилди
Тошкент шаҳар Сирғали туманидаги «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖда 2016 йил 14 июль куни «Зилзила ва ёнғин содир бўлганда фуқароларни қутқариш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш ишларини ташкил этишда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳаракатлари» мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Махсус-тактик ўқув машқи ғоясига кўра шартли равишда зилзила содир бўлиши натижасида маъмурий бинода ёнғин содир бўлади. Бинодаги ходимлар ва моддий-товар бойликлар, шунингдек, автотураргоҳдаги аҳоли ҳамда автомашиналар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди ва ёнғин бартараф этилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отрядининг замонавий қутқарув асбоб-анжомлари кўргазмаси намойиш этилди.


Мавзуга оид
11:15 / 01.12.2025
Сирдарёда зовурга тушиб кетган Cobalt қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди
15:40 / 20.11.2025
Махсус кийимдаги фирибгарлар аҳолини пул тўлашга мажбурламоқда — ФВВ
12:39 / 18.11.2025
Тошкентда қутқарувчилар бетон плитаси остида қолган фуқаро ҳаётини сақлаб қолди
13:30 / 12.11.2025