Жаҳон | 19:33 / 20.07.2016
7822
2 дақиқада ўқилади

ШҲТ бош котиби: Ташкилот БМТ билан ҳамкорликка катта эътибор қаратмоқда

Фото:uz24.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) БМТ ва унинг бўлимлари билан ҳамкорлик қилишга катта эътибор бермоқда ҳамда унга глобал хавфсизликни қўллаб-қувватловчи етакчи универсал халқаро тузилма сифатида қарамоқда. Бу ҳақида ШҲТ бош котиби Рашид Алимов БМТ бош котиби лавозимига номзод Весна Пусич билан бўлган учрашувида маълум қилди. 

“Биз БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи ролининг бундан кейин ҳам кучайиши тарафдоримиз. ШҲТ ва БМТ ҳамкорлиги минтақавий ва универсал ташкилотлар орасидаги алоқаларга яққол мисол бўла олади”, - дея таъкидлади Алимов. 

ШҲТ Котибиятининг ТАСС мухбирига хабар қилишича, учрашув давомида Пусич БМТ бош котиби лавозимига номзод сифатида ўз дастурини тақдим этган.  У сайлов жараёнининг бориши ва Жаҳон ташкилотига бош котиб этиб тайинланган тақдирдаги устувор мақсадлари ҳақида сўз юритди. 

Весна Пусич – хорватиялик сиёсий арбоб. 2011-2016 йилларда Хорватия ташқи ишлар ва Европа интеграцияси вазири лавозимида фаолият олиб борган. 2016 йилнинг бошидан эса Хорватия парламентининг спикер ўринбосари ҳисобланади. 


 

Мавзуга оид