15:04 / 20.07.2016
9280

Техник сабабларга кўра август ойида Afrosiyob ўрнига «Регистон» қатнайди

Фото: ЎзА

Afrosiyob тезюрар поезди рейслари (Тошкент-Самарқанд-Тошкент) 2−4, 9−11 ва 15−17 август кунлари техник сабабларга кўра бекор қилинди. Ушбу кунларда поезд ўрнини тезюрар «Регистон» поезди эгаллайди. Бу ҳақда «Тошкент» вокзали маълумотлар хизматига асосланиб, “Gazeta.uz” хабар бермоқда.

Тошкентдан 8:00 да йўлга чиққан поезд Самарқандга 10:45да етиб боради. Поезд Самарқандни 17:00 дан тарк этиб, Тошкентга соат 19:45да кириб келади.
Кўрсатиб ўтилган муддатларда Afrosiyob рейсларига чипта олишни истаган йўловчилар поездлар алмашгани тўғрисида хабардор қилинади.

Top