Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ереванда гаровдагиларнинг барчаси озод этилди
Арманистон пойтахтида гаровда сақланганларнинг сўнгги икки нафари ҳам қутқарилди, деб хабар қилмоқда ТАСС республика ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбанинг сўзларига асосланган ҳолда.
"Ереванда гаровда сақланаётган охирги 2 киши, Арманистон полицияси раҳбари ўринбосари генерал-майор Вартан Егиазарян ва Ереван полицияси раҳбари ўринбосари полковник Валерий Осипян ҳам озод этилди", - деган манба.
23 июль куни эрталаб, қуролланган гуруҳ ўз хоҳиши билан 2 нафар полициячини қўйиб юбориб, Егиазарян ва Осипянни ҳам қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган эди. Бунинг учун, эгаллаб олинган полиция идораси ҳудудида матбуот маркази ташкил этилиши керак эди.
Мавзуга оид
14:53 / 12.11.2025
Ереванда чечен қизнинг ўлдирилиши: жиноят иши қўзғатилди
21:46 / 08.11.2025
Бокуда Қорабоғ урушидаги ғалабага бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди
21:37 / 08.11.2025
Пашинян Қорабоғни аввалроқ Озарбойжонники деб тан олмагани учун хато қилганини айтди
10:52 / 04.10.2025