Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саратоннинг олдини олиш усули топилди
Беркли университети (Калифорния штати) биологлари саратон ўсимталарини ўсишдан тўхтатишнинг янги усулини ўйлаб топишди. Тадқиқот натижалари Nature журналида чоп этилган.
Олимлар хавфли ўсимталарнинг ўсишига ёрдам берувчи, атиги бир неча юз хавфли оқсилнинг синтезини бошқарувчи молекулани аниқлашга эришган. Унинг фаоллигини сўндириш билан саратоннинг ривожланишини кенг таъсирга эга тиббий воситаларсиз тўхтатиш мумкин бўлади.
Аниқланган eIF3d оқсили ўзида оқсилларнинг аминокислотали кетма-кетлигига оид маълумотларни сақловчи матрицали РНК (мРНК) молекуласи билан бирлашади. Ҳар қандай мРНК маълум бир геннинг «намунаси»га эга бўлади ва оқсилнинг синтези жараёнида айни намуна асосида пептид занжири ҳосил бўлади. Ҳужайра eIF3d оқсилисиз бундай оқсиллар занжирини ишлаб чиқа олмайди.
Мавзуга оид
09:43 / 29.11.2025
Ўзбекистонлик олимлар ёқилғисиз “яшил иссиқхона” технологиясини яратди
10:00 / 03.11.2025
«Мен ғалаба қозондим»: саратонни енгиб ўтиш тарихи
11:46 / 20.10.2025
50 турдаги саратонни эрта босқичда аниқловчи қон таҳлили синовдан ўтказилди
21:32 / 11.10.2025