Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳзода Чарльз ва малика Дианаларнинг тўйига 35 йил бўлди
Фото: © AP
1981 йилнинг 29 июлида Британия тахт вориси Уэльс шаҳзодаси Чарльз ва граф Спенсернинг кенжа қизи Диана Спенсерларнинг тўйлари бўлиб ўтди. Камтарин ва зиёли боғча тарбиячиси Англия қироллик оиласининг аъзосига айланди. Чарльз ва Диананинг никоҳига оммавий ахборот воситалари катта эътибор қаратишган. Тантанали маросим Лондондаги Муқаддас Павел ибодатхонасида бўлиб ўтган. Келин марваридлар билан қопланган, олти метрли шлейфга эга ҳашаматли тўй либосида бўлган. Кўйлакни британиялик модельерлар - Дэвид ва Элизабет Эммануэллар яратишган. Диана ва Чарльзнинг никоҳидан икки ўғил – Уэльс шаҳзодалари Уильям (1982) ва Ҳарри (1984) дунёга келган. 1990 йиллар бошида Чарльзнинг Камилла Паркер Боулз билан давом этиб келаётган алоқалари туфайли жуфтликнинг муносабатларига дарз кетган.
Диана ва Чарльзнинг тўй суратлари бизнинг фотожамланмамизда!







Диананинг кўк ёқут ва олмослар билан ишланган никоҳ узуги ҳозир унинг келини Кейт Мидлтонга тегишли


Мавзуга оид
14:45 / 31.12.2025
2025 йил суратларда: урушлар, намойишлар ва ҳалокатлар
14:46 / 08.03.2024
Ўзбекистон аёллари йигирманчи асрда – архив суратларида хотин-қизлар ҳаёти
16:47 / 23.11.2023
Time 2023 йилнинг энг таъсирли суратларини эълон қилди (фотожамланма)
11:45 / 30.07.2023