11:29 / 03.08.2016
5726

Япония бош вазири КХДР ракета синови сабаб ҳушёр туришга буйруқ берди

Япония бош вазири Синдзо Абэ, КХДР баллистик ракета парвозини ўтказгани туфайли, ҳушёр бўлиш ва ҳар қандай кутилмаган оқибатларга тайёр туришга буйруқ берди, деб хабар қилмоқда NHK телеканали.

Синдзо Абэ вазирларга кўрсатмасида, ушбу синов ҳақида имкон қадар кўпроқ маълумот тўплаш ва шай туриш лозимлигини таъкидлаган. Шу муносабат билан, Япония ҳукумати ҳузурида фавқулодда штаб ташкил этилган. 

Япония мудофаа вазирлиги хабар қилишича, Шимолий Кореянинг баллистик ракетани учиришидан бирон зарар етгани тўғрисида маълумот мавжуд эмас. «Ёнхап» агентлиги манбасининг сўзларига кўра, Жанубий Корея ҳарбийлари баллистик ракета парвози масофасини аниқлаган. У минг километрни ташкил этган. 

Шунингдек, «Киодо» ахборот агентлигининг хабар қилишича, Япония ҳукумати КХДРга баллистик ракета парвозидан норозилигини билдирган.

Top