15:20 / 09.08.2016
8898

Мақсуд Қориевнинг 90 йиллик хотира юбилейи ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мақсуд Қориевнинг 90 йиллик хотира юбилей кечаси бўлиб ўтди. Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али кириш сўзи билан очди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Саидов, “Жаҳон адабиёти” журнали муҳаррири Шуҳрат Ризаев ҳамда бир қатор таниқли шоир-ёзувчилар, профессор ва олимлар адибнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида сўз юритишди. Кеча давомида Мақсуд Қориевнинг “Замондошлар хотирасида” номли китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Тадбир сўнгида қатнашчиларга ушбу китобдан тарқатилди.


 

Top