14:12 / 10.08.2016
7282

ZTE иловалар дўкони

ZTE — телекоммуникацион асбоб-ускуналар ва мобил телефонларни етказиб берувчи дунёдаги етакчи компания ҳисобланади.  ZTE маҳсулотлари турлари симли ва симсиз алоқа, мобил ва фиксацияланган терминаллар бозорининг ҳар бир жабҳасини қамраб олади.   ZTE корпорацияси   1985 йили Хитойнинг   Шеньчжен (Shenzhen) шаҳрида ташкил этилган, унинг бош қароргоҳи ҳозиргача айнан шу масканда жойлашган.  1997 йили компания Шэньчжэнь фонд биржаси листингига киритилди,  2004 йилнинг декабрида эса   Гонконг фонд биржасида рўйхатдан ўтди. Шунингдек  ZTE Hang Seng China Enterprises Index индекси такибига киритилган. 
Иловалар дўкони (ZTE “CoStore” бренди), нафақат мобил телефонларнинг амалий дастурий таъминотини  ёки рақамли контентни, балки  VAS маҳсулотлари ва рақамли мосламаларни сотиш учун ҳам ташкил этилган.  Фойдаланувчилар ўйинлар, тақвимлар, таржима учун мўлжалланган инструментал воситалар, тасвирлар ва ҳар қандай бошқа рақамли контентни телефонлар, IPTV қурилмалари, шахсий компьютер ёки планшетлар каби турли терминал асбоб-ускуналарига юклаб олиши мумкин.    CoStore  бошқа  дастурий таъминот етказиб берувчиларига eBusiness-сотувларининг қулай ва самарали платформасини тақдим этиш учун мўлжалланган, бу эса рақамли маҳсулотларнинг бозорга кириб боришини анча осонлаштиради.   

Бозорда қўллаш имкониятлари 
2009 йилнинг қиш мавсумида ChinaTelecom ушбу платформага асосланган “SurfingAppFactoryforChinaTelecomIMSserviceandapplicationusers” деб номланган ўз иловалар дўконини ишга туширди.  
2010 йилнинг қиш мавсумида Хитойнинг Unicom компанияси ZTE  билан ҳамкорликда ўзининг  WoStore (http://store.wo.com.cn и http://dev.wo.com.cn) иловалар ва рақамли контент дўконини ишга туширди. WoStore деярли 2 миллион обуначиларга хизмат кўрсатади,   6000 дан ортиқ иловалардан таркиб топган ва 200 дан ортиқ компания ҳамда  3000 нафар якка тартибдаги  ҳамкор билан ишлайди.  
2011 йили ZTE Сингапурдаги IPTV StarHub ва Индонезиядаги  Smart фойдаланувчилари учун рақамли контент ва иловалар дўконларини очди.    

Мижозлар учун афзалликлар 
ZTE уюшган ҳамкор сифатида 2010 йилнинг сентябрида WACга бирикди.  ZTE платформаси Андроид-платформани кўллаб-қувватлайди, у   WAC 2.0 WRTга муваффақиятли интеграцияланган ва AndroidWebKitга мувофиқлик текширувидан ўтди.
Порталнинг юқори даражадаги интерфейси турли операцион тизимлар, шу жумладан Android, Symbian, BlackBerry, Java, iOS ва WindowsMobile қурилмалардаги интерфейсни унификация қилиш учун ҳар қандай мосламада яхши ишлайди: браузерлардаги мобил интерфейслардан ташқари,   ZTE иловалар дўкони мобиль телефонларда, PC, планшетлар IPTV қурилмаларида   ODP дастури томонидан қўллаб-қувватланади. 
ZTE иловалар дўкони UCD профессионал жамоаси томонидан ишлаб чиқилган ва UPA халқаро ташкилоти андозаларига жавоб берувчи  осон ишлатиладиган шаблонлар ёрдамида мобил Интернет-иловалар порталининг энг мақбул интерфейсини қўллаб-қувватлашни таъминлайди.  
ZTE иловалари дўкони ҳамкорлар, реклама берувчилар ва операторлар учун    бошқарув ҳамда ҳисоботлар борасидаги вазифаларни аъло даражада бажаради,  даромадларни тақсимлаш борасида қулай ва шаффоф модельга эга.  
Иловаларнинг  миқдори ва турларининг кўплиги  операторлар учун қулайлик туғдиради. Масалан, Хитойнинг  Unicom дўконида 20000 та илова ва бошқа дастурлар олти тоифада тақдим этилган. Электрон китоблар, мавзулар, иловалар, ўйинлар, кўнгил очиш воситалари ва мусиқа шулар жумласидан.  
200 та ҳамкор корхона ва 3000 нафар шерик  ZTE CooperationPartner бирлашмасининг аъзолари ҳисобланади.

Фаолиятни кенгайтириш борасидаги имкониятларнинг кенг кўлами
Компаниянинг тадқиқотлар ва тараққиёт борасидаги катта салоҳияти ҳамда O&M имкониятлари ZTE R&D-марказида фаолият юритувчи   300 нафар муҳандис томонидан таъминланади, улар иловалар дўконининг   24*7 лойиҳаларини қўллаб-қувватлайдилар.  
Булутли сервисларга мос тарзда тараққий топаётган SOA архитектурасига асосланиб, дастурий таъминотнинг моделлаштиришган шаклда лойиҳалаштирилиши келгусида фаолиятни янада кегайтириш имкониятини беради.  
ZTE шўба корхонаси Ўзбекистон Республикасида  10 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Бу давр мобайнида компаниямиз Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси ривожига улкан ҳисса қўшиб,  илғор коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятини, маҳаллий аҳоли учун иш жойларини тақдим этиб, инсонларнинг коммуникация технологиялари ҳақидаги билимларини яхшилаб келмоқда.  

Хизматлар лицензияланган. Реклама ҳуқуқида 

Top