19:28 / 15.08.2016
52576

«KFK-Shoes Collection» – эркаклар учун сифатли ва ҳамёнбоп пойабзаллар

Одамлар орасида эркак кишининг дидини у кийган пойабзалидан билса бўлади, деган нақл бор. Агарда оёқ кийим тоза ва бежирим бўлса, унинг эгасига бўлган муносабат ва эътибор янада ижобий томонга ўзгаради. 

Эркакларнинг пойабзали аёлларникидек ранг-баранг бўлмаса-да, унинг дизайни, қулайлиги ва мустаҳкамлиги муҳим аҳамият касб этади. 
Маълум бўлишича, эркаклар ҳар куни ўртача ҳисобда 3000 дан ортиқ қадамни босиб ўтади. Агарда пойабзал сифатсиз матодан тайёрланган бўлса ёки оёқларга ноқулайлик туғдирса, инсон ўзини эркин тута олмайди. Баъзан бу ҳолат жароҳатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Шундай экан, сифатли ва қулай пойабзал танлаш замон талабига айланган. 

Шаҳримизда ўзининг замонавий, сифатли ва энг муҳими, ҳамёнбоп нархдаги эркаклар оёқ кийимини ишлаб чиқараётган «KFK-Shoes Collection» бу борада энг муносиб танлов бўла олади.

«KFK-Shoes Collection» оёқ кийимлари «CLASICA SHOES INTERNATIONAL» МЧЖ қўшма корхонасининг расмий бренди ҳисобланади. Ўзбекистон-КНР (Андижон шаҳри). Мазкур бренд остида соф чарм, замш, нубук ва бошқа сунъий чармдан яратилувчи эркаклар оёқ кийимининг кенг тўпламлари тақдим этилади. 

«KFK» бренди расмий тарзда Ўзбекистон бозорларида 2010 йилдан бошлаб ўз ишини олиб бормоқда. Бироқ компания ўз ишлаб чиқариш фаолиятини 1996 йилда бошлаган. Айни дамда компанияда 200 дан ортиқ ходим турли мутахассисликлар бўйича хизмат қилади. Фабрикадаги иш самарадорлигини кунига 1000-2000 жуфт оёқ кийимлар ишлаб чиқарилишидан ҳам билиш мумкин.

Ҳозирги кунда алмашинувчи мавсум (баҳор-куз) тўпламининг 216 намуналари, қишги мавсум тўпламининг 153 намунаси ишлаб чиқарилмоқда. Ёзги мавсум тўплами эса 300та эркаклар пойабзали/мокасина, 80 турдаги шиппак ва 70 хил ёзги оёқ кийимлар тўпламидан иборат.

Компаниянинг малакали дизайнер, модельер, технолог ва оёқ кийим усталаридан иборат жамоаси тиним билмай мавсум тўпламларининг янги намуналари устида меҳнат қилишади. Бу эса ўз навбатида дунё пойабзаллари саноатида содир бўлаётган замонавий ривожланиш йўналишлари ҳақида хабардор бўлишга ёрдам беради. Шунингдек, компания раҳбарияти ва топ-менежерлари Осиё ва Европанинг ривожланган мамлакатларида ўтказиладиган анъанавий жаҳон кўргазмаларида муассис сифатида иштирок этиб келишмоқда.

Шунингдек, компания яна бир қувончли хабарни маълум қилади. Юртимиз мустақиллигининг 25 йиллик тантанаси муносабати билан барча моделларга 20 фоизгача бўлган чегирмани тақдим этади. Акция 2016 йилнинг 31 августига қадар давом этади. 

Шундай экан, сифатли, ҳамёнбоп ва замонавий оёқ кийимларини сотиб олишга шошилинг! Танловда адашманг, замонавий услуб ва қулайлик - ўз қўлингизда!

Манзил: Сергели тумани, Ўзгариш. Садаф Мебель бизнес маркази.
Мўлжал: GoodYear автосервиси, айланма йўл кўпригига етмасдан чап қўлдаги сўнгги бино.
Телефон: 
+99890 955-44-86 (20:00гача)
+99871 250-11-17 Офис (18:00гача)
Сайт: kfk-shoes.com
Facebook: https://www.facebook.com/uzkfk/?ref=ts&fref=ts

Реклама ҳуқуқи асосида

Top